Мунира Рамазоновага табрик


  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тарихий музейи бошлиғи, шоира, публицист, санъатшунос ва истеъдодли ижодкор - Мунира Рамазоновани туғилган куни билан табриклаймиз!
  Мунирага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз!

Камоли эҳтиром ила - Музаффар Муҳаммадназар.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тарихи музейининг бошкарув ходимаси, "Дориломон кунлар" публицистик китобининг муаллифи - Мунира Рамазонованинг "Мен сизни излайман" деб номланган шеъри Туркиянинг "Турк адабиёти" журналида чоп этилгани билан ҳам Мунирани табриклаймиз! Муниранинг макола ва шеърлари Республикамиз газета ва журналларида эьлон килинган.

МЕН СИЗНИ ИЗЛАЙМАН

Мен сизни излайман, излайман ҳамон,
Боғлардан, тоғлардан келар садо.
У жавоб берар, кутгил келурман,
Нафис чучмомаси чирой очганда.

Мен сизни излайман мурғак қалдирғоч,
Илк бор само узра ёйганда қулоч.
Излайман боғларга солиб чилдирос,
Билмам қайлардасиз, келмади овоз.

Кутарман, майли гулласин дарахт,
Умидим сўнмасин, руҳимга мадад.
Мен сизни топарман қалбим ошнаси,
Ва бир кун учрашиб қолармиз албат.

Мунира Рамазонова. 










Изоҳлар 1
  1. Furqat
    Гузал Шоира экан!
Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот