Миршод Мардоновга табрик

Миршод Мардоновга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила -Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Истеъдодли актёр - Миршод Мардонов 1987 йилнинг 9 январь куни Бухоро вилоятидаги Когон шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.
Тошкент Давлат Санъат институтидаги "Санъатшунослик ва техноген" факультетининг "Телевидение ва радио режиссёрлиги" бўлимини битирган. Устози - Абдуманнон Убайдуллаев.
У суратга илк бор тушган сериал "Туташ тақдирлар"даги роли орқали кўпчиликка таниш.
Миршод "Мен бу мен", "Одноклассники" "Қалбим", "Қўкон шамоли", Ўзингга ишон" фильмлари ва "Бокира" сериалларида турли ролларни ижро этган.
Миршод режиссёр сифатида олган фильмлари: "Юрагингда яшайман", "Кимнинг боласисан?", "Мухаббат девори", Ўзбеккино буюртмасига асосан Қоракалпоқфильм киностудиясида олинган "Ўқилмаган хат" болалар фильми.
Миршод Мардонов иш фаолиятини Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрида актёрликдан бошлаган (2006-2008).
2012 йилдан бугунги кунга қадар Ўзбекфильмда дастлаб режиссёр ассистенти, кейин режиссёр сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Чоп этилган: | 9-01-2021, 02:29 |
Бўлим: | Табриклар |
Мақола муаллифи: | Музаффар Муҳаммадназар |
Кўрилган: | 1 273 |
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!
Изоҳингизни киритинг