Баҳриддин Зайниддиновга табрик


   Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси – Баҳриддин Зайниддинов (Баҳриддин Асрор)ни туғилган куни билан табриклаймиз!
     Баҳриддин Зайниддиновга соғлик, узоқ умр, ижодий ишларида улкан муваффақият тилаб, янги ҳажвий асарлар ва қизиқарли, кулгили кўрсатувлар кутамиз.
 

     Баҳриддин Зайниддинов 1975 йилнинг 3 Сентябрь куни Наманган вилоят, Учқўрғон тумани, Қайқи қишлоғида туғилган.  
     1997 йил Тошкент Молия институтини,  2002 й Банк-Молия академиясини тамомлаган.  
    1998 йилдан солиқ тизимида фаолият юритмоқда.      
     2005 йилдан ҳозирги пайтгача солиқ органларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.
  "Қайқидан хангомалар" ҳажвий китоби, "Озод домла ўгитлари" илмий публицистик китоби (ҳаммуалиф) нашрдан чиққан.  
     "Ажабханда" ҳажвий кўрсатуви муҳаррири. Қизиқчи Искандар Ҳамроқулов жамоаси бадиий раҳбари.
     2013 - 2016 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Алишер Файз билан ижодий ҳамкорлик қилган,  шу йиллардаги концертларда бадиий ғоялар бўйича маслаҳатчи бўлган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот