Дилбар Исмоиловага табрик!


   Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актрисаси, дубляж устаси, Ўзбекистон ҳалқ артисти - Дилбар Обидовна Исмоиловани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
   Дилбар Исмоиловага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар, ҳамиша ҳозиргидек халқимиз ардоғида ва эътиборида бўлишини тилаб қоламиз! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.


  Маълумот: Дилбар Исмоилова 1938 йилнинг 11 Августь куни санъаткорлар - Ўзбекистон халқ артистлари - Зайнаб Садриева ва Обид Ҳасанов оиласида таваллуд топган.  
   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ артисти, профессор, дубляж актёри - Арсен Исмоиловнинг (Оллоҳ раҳматига олсин) умр йўлдоши.  
  Ўғли - Дилшод Арсенович Исмоилов Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтининг моҳир педагоги, кино актёри. 
   Дилбар Исмоилова 1979 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1998 йил “Дўстлик” ордени, 2003 йил “Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан тақдирланган.

  У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал ижодкордир. Ўз фаолияти давомида театр саҳнасида ёрқин бўёқларга бой, чуқур мазмунли, томошабинларни ҳаяжонга солувчи кўпгина етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Дийдор”да Шарқия, “Қайтар дунё да Хатира, “Ассалому алайкум қизлар”да Анушахоним, “Отасининг қизи”да Профессор аёл, “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Парвона”да Адолат, “Қирол Лир”да сарой хоними, “Нодирабегим”да Увайсий, “Келинлар қўзғолони” ва “Фармонбиби аразлади”да Лутфи, “Қутлуғ қон”да Гулсум, “Алвон гул”да энага, “Малика” да Фароғат, “Саратондаги изғирин”да Мўътабар, “Нон, қон, инсон” да она, “Ҳаёт барибир гўзал” да Баҳринисо, “Заҳарли ҳаёт”да Сора, “Довюрак Ван-Лао”да Дахей, “Эски муҳаббат”да Райнахон, “Аёллар салтанати”да Бошлиқ, “Бир севги ривояти”да Илдизмомо, “Аросат изтироби”да Моҳинисо, “Тоға-жиянлар”да Асалхон, “Аяжонларим”да Бўстон буви, “Вафодор”да Саодат ая ва яна бошқа кўплаб образлари орқали эл суйган санъаткорга айланган ва халқимиз қалбидан ўз ижролари орқали муносиб жой олган ижодкордир. 
  Дилбар Исмоилова театр саҳнасидаги ижодий изланишлари баробарида кино санъатида ҳам ранг-баранг образларни ўзига хос маҳорат ила ижро этиб, миллионлаб телетомошабинлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот