Лола Йўлдошева таваллуд топган кун


     Лола Йўлдошева - эстрада хонандаси, актриса ва кўплаб клиплар режиссёри ҳамдир. 
     Лола Йўлдошева 1985 йилнинг 4 Сентябрь куни Тошкентда туғилган. Отаси - "Тарона рекордс" овоз ёзиш студиясининг асосчиси ва мусиқа продюсери Равшанбек Йўлдошев (2020 йил вафот этган).
     Лола бошланғич таълимни Москвадаги мактабда олган. Ўрта мактабни тамомлагач, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида ўқиган, аммо кейинчалик ўқишини Тошкент Давлат юридик университетининг сиртқи бўлимига ўтказган.
     Лола "Севинч", "Келгинди куёв", "Жодугар", "Ёндиради, куйдиради", "Ғаройиб орзулар" ва "Фарҳод ва Ширин" фильмларида турли ролларни ижро этган.   
     Шаҳина, Шоҳдиёр ва Ойша исмли фарзандлари бор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот