Адолат


Адолат, қўл бергил, дўстга айлангин,
Пойингни ўпибон тавоф айлайин.
Ҳар ерда қароринг топмоғи учун,
Ҳар нега тайёрман, яна найлайин?

Адоват, разолат йўли менга ёт,
Шаънингга битарман наво ва баёт.
Адолат бор жойда чиқаргум қанот,
Бахтли туюлади ўшанда ҳаёт.

Адолат бўлса гар - баланд бўлар сас,
Сенга йўлай олмас номарду нокас.
Адолат йўлини қиламан ҳавас,
Дунёда умрбод яшаб турсанг, бас!
      
Замира АБДУЛЛАЕВА.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот