БАҲОДИР
Қўчқор НОРҚОБИЛ
БАҲОДИР
Жаҳон жиловини кафтида тутган,
Темурни ҳам дунё баҳодир дерди...
Ўзи ерда. Қўли юлдузга етган
Баланд боболаринг зеҳни зўр эрди...
Сен ғолиб! Ринг узра дунёнинг кўзи,
Онанг оқ сутидек кўз ёшинг ҳалол!
Зарбингдан бир қалқиб қўйди ер юзи,
Бошинг тошдан бўлсин, Баҳодир Жалол!
Ука, тўйларингда тик турай -- насиб...
Хизматингда бўлсин менинг қирқ жоним!
Кел энди, қутлайин бағримга босиб,
Шоҳсупада турган Ўзбекистоним!
8 Август, 2021 йил.