ЮРТ ПОСБОНЛАРИ
Мунаввара УСМОНОВА,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.
ЮРТ ПОСБОНЛАРИ
Эй, тинчлик посбони, элнинг мардлари,
Сизл-ла тинч юртимнинг кенг сарҳадлари.
Матонат отига минган чавандоз,
Юртига ёв йўлатмас Темурзодлари.
Бор бўлинг, бор бўлинг, юрт посбонлари,
Шерюрак, баҳодир, мард ўғлонлари!
Тунни тонгга улаб хизматга шайсиз,
Ўзингиздан кечиб, эл деб яшайсиз.
Қаҳратон қаҳрию ёз оташида,
Элнинг тинчи дея қадам ташлайсиз.
Бор бўлинг, бор бўлинг, юрт посбонлари,
Шерюрак, баҳодир, мард ўғлонлари!
Она юртим дея кўксингиз қалқон,
Фидосиз эл учун, бергудексиз жон.
Ватану халқимга содиқ бўлай деб,
Юрт байроғин ўпиб онт ичган ўғлон.
Бор бўлинг, бор бўлинг, юрт посбонлари,
Шерюрак, баҳодир, мард ўғлонлари!
Эрлари мард элда алам бўлмагай,
Ғаним пайконидан кўкси куймагай.
Она алласидан уйғонур қуёш,
Лочин бор қояга қузғун қўнмагай.
Бор бўлинг, бор бўлинг, юрт посбонлари,
Шерюрак, баҳодир, мард ўғлонлари!