Жўра Маҳмудов (1942 - 2022)


    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор, театр режиссёри, педагог Жўра Маҳмудов – 1942 йил 4 январь куни Тошкент вилоятида туғилган. 1971 йили Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. 
  197175 йилларда Ўш, 197578 йилларда Самарқанд, 198394 йилларда Сирдарё театрларида бош режиссёр, 197883 йилларда телевидениеда, 1997–2002 йилларда Ёш томошабинлар театрида режиссёр, 199497 йилларда Маданият ишлари вазирлигида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган. 
   У фаолияти давомида “Она”, “Қиёмат қарз”, “Инсонликка номзод”, “Оғриқ тишлар”, “Сохта оқсуяк”, “Қаердасан, жон болам”, “Қирол Лир” ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган. Ҳар бир спектаклни бадиий-ғоявий юксаклиги, таъсир кучини оширишда тасвирий, мусиқий, техник воситалардан унумли фойдаланган.
   Жўра Маҳмудов нафақат режиссёр, балки драматург ҳам эди. “Адолат куни”, “Овсинлар”, “Садоқат” каби саҳна асарлари, кичик ёшдаги томошабинларга мўлжалланган “Осмондан танга ёққан кун”, “Томчи”, “Алпомиш”, “Иккивой ва Бешвой” каби эртак-пьесалар ҳам ёзган.
   Жўра Маҳмудов 1992 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” фахрий унвони билан тақдирланган.
    Жўра Маҳмудов 2022 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот