Жек Лондон таваллуд топган кун


   Жек Лондон  (тахаллуси; асл исм-шарифи Жон Гриффит) (1876.12.1, Сан-Франциско- 1916.22.11, Глен Эллен, Калифорния штати)- америка ёзувчиси. Ёшлигида жуда кўп касблар билан шуғулланган.1893 йилда илк бор у Япония соҳилларига денгиз сафарига оддий матрос бўлиб борган. 1894 йилда ишсизларнинг Вашингтонга кўчишида қатнашган. У кейинроқ Калифорния университетига ўқишга кирган ва кўп ўтмай ўқишни ташлаб кетган. Адабий фаолияти 1893 йилдан бошланган. Ёзувчининг кўпгина ҳикоя тўпламлари, қатор қисса ва романлари шимол мавзуида ёзилган (“Бўри боласи”, 1900; “Изғирин болалари”, 1902 ва бошқалар). “Қор қизи” (1902), “Ҳаёт учқуни” (1907), “Шимолий Одиссея” (1910), “Инсонга ишонч” (1914), “Қадим денгизчилардек” (1917), “Чандиқли одам”(1900), “Олтин дара” (1905) ва бошқа саргузашт асарлар муаллифи. “Олис ўлкада” (1899), “Аёл мардлиги” (1900), “Гулхан ёқиш” (1910), Қиш ҳақида қисса” (1904) асарларида табиат билан уйғунлашиб кетган меҳнатсевар ҳиндуларнинг ўзига хос ҳаётини тасвирлаган. “Ёввойи куч” (1905) асарлари ҳайвонот олами ҳақида. “Денгиз бўриси” (1904), “Мартин Иден” (1909), “Уч қалб” (1920) романлари машҳур. Лондоннинг ижодида Г. Спенсер, Ф. Ницше, фалсафий  таълимотларининг таъсири сезилади. ”Мартин Иден” роман-биографиясида бош қаҳрамоннинг паймонаси тўлган чоғда ҳам “яшашга иштиёқи”ни акс эттирган. Унинг индивидуализм таъсирида ёзилган мазкур романида ғарбча “баркамол инсон”, яъни “супермен” назарияси ҳам илгари сурилган. Жек Лондон 16 йиллик ижодий фаолияти  мобайнида 19 роман, 18 тўплам (152 ҳикоя), 3 пьеса, 8 автобиографик ва публицистик характердаги китоб яратган. “Ҳаётга муҳаббат” (1961), “Қиш ҳақида” (1962), “Мартин Иден” (1968) ва бошқа асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
   Ёзувчи 1916 йилнинг 22 ноябрь куни АҚШнинг Калифорния штатида уйқу дорисини меъёридан ортиқ қабул қилганлиги оқибатида вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот