Жорж Сименон таваллуд топган кун (1903 - 1989)


   Жорж Сименон (Georges Joseph Christian Simenon) (13.2. 1903й. Белгия, Льеж  — 04.09.1989й. Швейцария, Лозанна) — детектив саргузашт асарлар ёзувчиси. Бельгия қироллик академияси аъзоси (1952 йилдан). 1921 йилда Жорж Сим тахаллуси билан "Аркали кўприк" дастлабки романини эълон қилган. 1931 йилда "Питерлатиш" романи босилган. Полиция комиссари Мегренинг саргузаштлари ҳақидаги "Мегренинг ёзишмалари" (1950), "Мегре саёҳат қилади" (1958), "Мегре ва дайди" (1963), "Мегре иккиланмоқда" (1968), "Мегре ва Шарл" (1972) туркум романлари чоп этила бошлаган. Мазкур романлар детектив сюжети билангина эмас, балки, биринчи навбатда, инсон характерининг бадиий тадқиқи, жиноятни келтириб чиқарувчи сабабларни очиши билан аҳамиятлидир. Адиб бу романлари билан жаҳон детектив саргузашт адабиётининг машҳур вакиллари қаторидан ўрин олган. У комиссар Мегре ҳақидаги романларидан ташқари, "Бир қашшоқ ҳаётининг тўрт куни" (1949), "Президент" (1958), "Қамоқхона" (1968) сингари ижтимоий-психологик, мустамлакачилик сиёсати ва фашизм мафкурасини қораловчи "Ой зарбаси" (1933), "Ҳабашлар маҳалласи" (1935), "Қор устида ғубор" (1948), "Ака-ука Риколар" (1952) романларини ёзган. Жорж Сименон шунингдек, таржимаи ҳол тарзида "Хотирлайман" (1945), "Ибтидо" (1948), "Онамга хат" (1974) ва бошқа китоблар муаллифидир. Унинг асарлари жаҳондаги кўплаб тилларга таржима қилинган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот