Стейнбек Жон Эрнст (1902 - 1968 й.)
Стейнбек Жон Эрнст - 1902 йил 27 февралда Калифорния штати, Салинас шаҳрида туғилган. Америка ёзувчиси. Илк романи - “Олтин коса” (1929). “Тортил-Флэт квартали” (1935) романи эпизодлардан иборат бўлиб, унда материализмнинг гуманизмга салбий таъсирини кўрсатишга ҳаракат қилган. ”Жангни бой бердилар” (1936) романи ҳамда “Сичқонлар ва одамлар ҳақида” (1937) қиссаси билан танилган. “Нафрат учқуни” (1939) романи америка адабиётининг мумтоз намунаси ҳисобланади. “Ғазаб шингиллари” (1939), “Консервалар растаси (1945), “Адашган автобус” (1947), “Жаннатдан шарқда” (1954), “Хавотирли қиш” (1961) романи, “Американи излаш йўлида Чарли билан саёҳат” (1962) очерклар китоби ва бошқа кўплаб асарлар муаллифи. “Ҳайбатли тоғлар” ҳикоялар тўплами ўзбек тилига таржима қилинган (1963).
Нобель мукофоти лауреати (1962).
Эрнст Стейнбек 1968 йил 20 декабрда Нью-Йоркда вафот этган.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси.