Чархий таваллуд топган кун


   Чархий (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳамроалиев Асқарали) (1900 йил 23 Февраль Қўқонда туғилган ва 1979 йил 14 Декабрьда вафот этган) - Ўзбекистон халқ шоири (1975). Қўқондаги мадрасаларнинг бирида таълим олган. Мумтоз шеърият намояндалари ижоди билан яқиндан танишган ва ҳаттотлик санъатини ўрганган. Қўқондаги Навоийнинг 500 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тузилган қўмитада ҳаттот (1939), Муқимий уй-музейида илмий ходим (1941), Қўқон шаҳар театрида адабий эмакдош (1942—47), Ғафур Ғулом номидаги вилоят Адабиёт музейида (1950—79) илмий ходим бўлиб ишлаган.
   У  Ҳофиз, Саъдий, Навоий, Бедил сингари Шарқ мумтоз шоирлари ва Муқимий, Фурқат, Завқий сингари замондошлари ижодидан сабоқ олиш билан бирга Сулаймонқул Рожий ва Мирза Ҳўқандийдан аруз илмини ўрганиб, 1916 йилдан эътиборан ғазаллар ёза бошлаган. Унинг асарлари илк бор 1938—39 йилларда "Янги Фарғона" газетаси ва кейинчалик "Муштум" журналида эълон қилинган. Ч. ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарини давом эттириб, ҳам лирик, ҳам ҳажвий шеърият жанрларида ижод қилган. Ч. ижодининг асосий жанрлари ғазал, мухаммас ва маснавийдир. Ч. нинг "Ширин ва аччиқ" (1959) илк шеърий гулдастасидан кейин "Шеърлар" (1966), "Алихўжа Хўжаали" (1970), "Девон" (1972) ва "Бешигингда ётмайман" (1975) тўпламлари нашр этилган. Шоирнинг кўплаб ғазалларига куй басталаниб, халқ ҳофизлари томонидан ижро этиб келинади.
   1975  йилда  Чархийга  “Ўзбекистон  халқ  шоири”  деган  фахрий  унвон  берилган. Чархий  истеъдодли  ғазалнавис, ажойиб  қўшиқчи - шоир  сифатида  ихлосмандлари  хотирасида  ўчмас  из  қолдирган.
   У 1979  йил  14  декабрда  Қўқонда  вафот  этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот