Наргиза Раимовага табрик!
Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театри ва кино актрисаси – Наргиза Раимовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Наргиза барча актрисалар ижро этишни орзу қилган Тўмарис ролини маҳорат билан маромига етказиб ўйнаган бахтли актрисалардан! Бундан ташқари, Наргиза дубляж соҳасида ҳам улкан ютуқларни қўлга киритиб, сеариалларда овоз бериб келаяпти. Ўзи сингари чиройли овози бор!
Наргизага соғлик, оилавий тотувлик, ижобий ва ижодий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Раимова Наргиза Абдужалиловна 1981 йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган.
1998 йил Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрига ишга кириб, ўша ерда Устозлардан актёрлик маҳорати бўйича таълим олган. Шу билан бирга бир қатор спектаклларда роллар ижро этган. 2000 – 2004 йиллар Тошкент давлат Санъат институтининг «Драма ва кино» факультетида олий маълумот олган.
Ҳозирги кунда мазкур театрда кўплаб спектаклларни турли ролларни ўйнаб келмоқда.
Радио ва телевидение дубляжларида ҳам ижод қилмоқда.
