Оммавий ҳуқуқий низоларга оид қонун ҳужжатлари


    ФҲДЁ идоралари томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш рад этилганлиги ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги оммавий ҳуқуқий низоларга оид қонунчиликда тавсия этилган қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмун-моҳияти.
    Ўтган давр мобайнида туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби муҳим воқеа ва фактларни қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тизимини такомиллаштириш бўйича изчил ва тизимли иш олиб борилди. 
   2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати яхшиланмоқда, хусусан:
– ваколатли органларда туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш каби воқеа ҳамда фактларни кенг қамровли қайд этиш йўли билан фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
– аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ва жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш;
ФҲДЁ органларининг оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оила ажралишларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок этиш ва ҳаказо ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
  Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш идоралари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари, ФҲДЁ идораларида иш юритиш тартиби ҳақидаги йўриқнома ва ФҲДЁ идоралари фаолиятига тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
    Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқаролар ҳуқуқ ва бурчларининг пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат бериш учун асос бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ идораси томонидан берилган гувоҳнома, унда кўрсатилган маълумотнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.
   Фуқаронинг туғилиши фактини рўйхатга олиш мазкур фуқарога нисбатан фуқаролик ҳуқуқ лаёқатининг вужудга келганлигини ва боланинг маълум ота-онадан туғилганлигини белгилаш учун зарур. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.
   Давлат аҳамиятига молик фуқаролик ҳолатларидан яна бири никоҳни қайд этиш ҳисобланади. Оила қонунчилигида белгиланганидек, фақат ФҲДЁ идораларида қайд этилган никоҳгина қонуний деб тан олинади, яъни эр ва хотин учун муайян ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтиради. 
    Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу далолатнома ёзувлари сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ идораси томонидан амалга оширилади.
   Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 29-бобида Далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга доир моддалар  бўлиб, МСИЮтК 228-моддаси – Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш жойи, 229-моддаси – жинс ўзгарганда далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш белгиланган. Оила кодексининг 30-бобида Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш ва бекор қилишга доир моддалар бўлиб, МСИЮтКнинг 230-моддаси – фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш; 231-моддаси – туғилиш, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ёзувларини тиклаш; 232-моддаси – фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш жойи; 233-моддаси – фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор қилиш  тартиби белгиланган.
     Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддасида Фуқаролик ҳолати  ҳужжатларини қайд этиш белгиланган бўлиб, 1-қисмида қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши кераклиги: 1) туғилиш; 2) ўлим; 3)никоҳ тузилганлиги; 4)никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этиш дафтарига ёзувларни киритиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган;
– шу модданинг 3-қисмига кўра, фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш йўли билан ифодаланади;
– шу модданинг 4-қисмига кўра, фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини тузатиш ва ўзгартириш етарли асослар бўлса ҳамда манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаса, фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади;
– шу модданинг 5 ва 6 қисмларига кўра, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи ёзувни тузатиш ёки ўзгартиришни рад этса, низо суд томонидан ҳал қилинади.      Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини бекор қилиш ва тиклаш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса – суд қарори  асосида амалга оширилиши белгиланган. 
   Судлар нотариуснинг ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда аризачининг талаби мазкур қонун талабида назарда тутилган, суд томонидан кўрилиши мумкин бўлган низо турига мос келиш ёки келмаслигига аниқлик киритиши керак.
   Амалиётда аризачилар судга нотариал идорасига ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига нисбатан тўғридан-тўғри бирор бир мажбуриятни юклаш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилиш ҳолати ҳам ҳанузгача учраб турибди. Ваҳоланки, “мажбурият юклаш ҳақида”ги талаб бўйича ишлар суд томонидан кўрилиши мумкинлиги қонунда назарда тутилмаган. 
    Агар аризачининг талабида нотариуснинг ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги талаб қўйилмасдан туриб, тўғридан-тўғри мажбурият юклаш ҳақида талаб қўйилган бўлса, бундай талаб судга тааллуқли бўлмайди ва бу талаб мазмунан кўриб чиқилиши мумкин эмас. Бундай талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмасдан, МСИЮтКнинг 108-моддаси 1-банди талаблари бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқариш лозим бўлади.
    Бундан ташқари, ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга ёхуд иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди. 
Бундай ҳолларда ариза (шикоят) МСИЮтК 134-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ қайтарилиши, агар иш юритишга қабул қилинган бўлса, талабнинг маъмурий судга тегишли бўлмаган қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим (МСИЮтК 108-моддасининг 1-банди).
    Консулнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда рад этиш масалалари бўйича ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибига кўра Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси судига белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
    Бундай ишлар юқорида келитирлганидек, Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 32-моддаси талаблари асосида тегишли маъмурий судда кўриб ҳал этилади.
      Консуллик муассасалари қуйидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этади:
   Консулликнинг мансабдор шахси чет элда доимий ёки вақтинча яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, фуқаролик ҳолатини Ўзбекистон Республикасида қайд этган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан далолатномалар ёзувларига ўзгартишлар, тузатишлар ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, далолатномалар ёзувларини қайта тиклаш ҳақидаги, шунингдек фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ҳамда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ваколатли органларга топширади.

Андижон туманлараро 
Маъмурий суди раиси –   
О. Қахоров.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот