“Ўзбекистон—2030” стратегиясининг мазмун моҳияти
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон—2030” стратегиясининг мазмун моҳияти.
Президент “Ўзбекистон—2030” стратегиясининг мақсадлари қаторига барча фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш киради.
Фармонда “янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитда (Конституциянинг янги таҳрири 30-апрелдаги референдумда маъқулланган, президент сайлови эса 9-июлда бўлиб ўтган — таҳр.) асосий йўналишларни такомиллаштириш ва мамлакат тараққиёти ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги” қайд этилган.
Фармонда қайд этилган “Ўзбекистон—2030” стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар ўз ифодасини топган:
• барқарор иқтисодий ўсиш орқали ўртадан юқори даромадли мамлакатлар қаторига қўшилиш;
• халқ эҳтиёжлари ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш;
• аҳоли учун қулай экологик шароитлар яратиш;
• халққа хизмат қилувчи адолатли ва замонавий давлат қуриш;
• мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.
Стратегия бешта устувор йўналишни қамраб олади:
• ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;
• барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
• сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
• қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
• “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
Стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш мамлакатдаги барча давлат органлари ва ташкилотлари учун устувор вазифа деб эълон қилинди.
Мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича беш йилга мўлжалланган (2017−2021 йиллар) биринчи Ҳаракатлар стратегияси 2017 йилда қабул қилинганди. Президент 2022 йил бошида Янги Ўзбекистонни 2026 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади. Фармонда янги стратегия доирасида “ўз долзарблигини йўқотмаган барча мақсадларга эришиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгилаб берилган, амалга ошириш давом этаётган долзарб вазифаларнинг амалга оширилиши таъминланиши керак” деб таъкидланган.
Пардаев Бобуржон Мирзоевич –
Андижон туманлараро маъмурий суди судьяси.