Одил судловга эришиш даражасини ошириш


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-140 — “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар” ҳақидаги фармоннинг асосий мазмуни ва унинг аҳамияти қуйидагилардан иборат:

• Судларнинг фаолиятида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилиш.  
• Судларда қоғоз шаклидан электрон шаклга ўтиш, интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш.  
• Суд жараёнларини рақамлаштириш, судлар учун зарур техник ва материал-техник базани яхшилаш.  
• Судьялар, суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлигини ошириш.  
• “Рақамли суд” концепциясини босқичма-босқич амалга ошириш.  
• Ариза бериш, судга мурожаатлар, суд жараёнларида иштироклар ва суд материаллари билан танишиш каби жараёнларнинг электрон шаклда бўлиши.  
• Суд мажлисларини, баъзи ҳолатларда, масофадан туриб электрон форматда ташкил қилиш.  
• Суд ҳужжатлари архивини электрон тарзда юритиш.  

Мазкур фармоннинг яна бир муҳим жиҳатлари:

• Судлов тизими самарадорлигини ошириш, фуқароларга судлов билан боғлиқ хизматларнинг янада қулай ва тезкор бўлиши.
• Суд жараёнларининг ошкоралигини, шаффофлигини таъминлаш.
• Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар етказаётган хизматларда бюрократияни камайтириш.
• Судлар назорати ва адолатлилик даражасини ошириш, жавобгарликни кучайтириш.

Хулоса

    Фармон суд тизимини модернизация қилиш ва рақамлаштириш бўйича қонуний асосларни яратишини белгилаб беради. Бу билан эса судьялар ва суд ходимлари рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича қайта тайёрланиши кўзда тутилган.

Сардорбек МУМИНОВ – Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот