Савол беринг - жавоб берамиз!


   Савол:
- Мен 1999-йилда Қирғизистон Республикасидан  Андижон вилоятига келин бўлиб тушганман, 2001 йилда менга Фуқаролиги бўлмаган шахснинг  яшаш гувоҳномаси берилди. Мен 25 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келаяпман,Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишим мумкинми?

   Жавоб:
- Агар сиз бу давр ичида бошқа давлат фуқаролигини олмаган бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишингиз мумкин.
   “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ, 2005-йил 1-январга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади. Ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
    Мазкур қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фактини ва Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаганлик фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши мумкинлиги белгилаб қўйилган. 

Шавкатжон Абдураҳмонов -
Андижон вилоят, Избоскан туман
Адлия бўлими бошлиғи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот