Алишер Хаджаевга табрик
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси - Алишер Джурақулович Хаджаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Алишер Хаджаевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига ривож тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Алишер Джурақулович Хаджаев 1963 йилнинг 26 Январь куни Тошкент вилоятида туғилган. Миллати: Ўзбек Маълумоти: Олий. 1985 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари номзоди. Рус ва инглиз тилларини билади.
2011 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Меҳнат фаолияти:
1980-1985 й.й. – Самарқанд Давлат Университетида талаба.
1985-1988 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Электроника институтида муҳандис.
1988-1991 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Электроника институтида аспирант.
1991-1993 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси кичик илмий ходим.
1993-1993 й й – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси «Академприбор» илмий ишлаб-чиқариш бирлашмасида катта илмий ходим.
1993-1996 й.й. – «НКК» хусусий фирмасида система муҳандиси.
1996-1998 й.й. – «КомУзАзия» МЧЖ да бош директор.
1998-2001 й.й. – «УзПАК» маълумотларни узатиш тармоғи давлат унитар корхонасида директор.
2001-2002 й.й. – Ўзбекистон Президенти Девони Миллй Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари.
2002-2005 й.й. – Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида бош директор ўринбосари, «УзИнфоCом» компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказида директор.
2005-2005 й.й – Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси.
2005-2017 й.й – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси.
2017-2017 йй. –Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг миллатлараро муносабатлар ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
2017 й.-ҳ.в. – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси.