Карчер ўғриси


   Фарғона шаҳрида яшовчи А. Абдуқаҳҳоров ўзининг таниши Ф. Абдуҳамидов билан мўмайроқ пул орттиришни мақсад қилишди.
   Режага мувофиқ  кечасида Оятиллохон Дадахоновга қарашли “Роҳатлюкс” оилавий корхонасининг олдига келишди. Кун қоронғулиги, атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланишиб, корхонанинг том қисмини очишди. Томдан ғайриқонуний равишда тушиб, у ердаги М.Дадахоновга тегишли 1 дона нархи 11.000.000 сўмлик “ТХ 200 ОМАХ” русумли автомашина ювиш учун карчерни ўғирлаб кетишди. 
   Олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида, А. Абдуқаххоров ушбу карчерни ўзи билан олиб кетганлиги аниқланиб, ундан М. Дадахоновга тегишли “ТХ 200 ОМАХ” русумли автомашина ювиш учун мўлжалланган карчер далилий ашё тариқасида олинди.
   А. Абдуқаҳҳоров ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан жиноятга қўл урди.
   Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в ,г” бандларида кўрсатилган жиноятни  содир этганлиги сабаб, унга нисбатан суд ўз ҳукмини ўқиди. 

 Жасурбек САЙДАЗИМОВ, 
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи майор.