Рашкдан чиққан жанжал


   Р. Рўзматов Фарғона вилоят “Урология маркази”га даволаниш учун келади.
   Шифохонада даволанаётган пайтида бемор Д. Мирзараҳимова билан танишиб қолади.
    Д. Мирзараҳимованинг даволаниш муддати тугаб, уйга кетадиган пайтида уни олиб кетиш учун келган таниши А. Усмонов  билан бемор Д. Мирзараҳимовани рашк қилиб, ўзаро жанжаллашиб кетади. Жанжал давомида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан А. Усмоновни қорин соҳасига бир маротаба  пичоқ санчиб, унга  тан жароҳати етказади.
   Тан жароҳати олган А. Усмонов даволаниш учун шифохонага ётқизилади.
   Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг 2020 йил 15 июнь кунги №2362-сонли хулосасига кўра А. Усмоновда, қорин бўшлиғига қон тўпланиши, (гемоперитонеум) билан асоратланган қорин олдинги деворидан қорин бўшлиғига тешиб кириб, қовурғалараро артерия, катта чарви ва чап томон 10-қовурғани жароҳатлаган санчиб кесилган (1та) яра аниқланган бўлиб, ушбу тан жароҳати ҳаёт учун хавфли бўлган “Оғир” шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатиб ўтилади. 
   Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Р. Рўзматов фуқаро А. Усмоновга тан жароҳати етказишда фойдаланилган бир дона ошхона пичоғи далилий ашё тариқасида олинди.
   Мазкур жиноят иши Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига оширилиб, судда Р.Рўзматовга нисбатан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
 

Мадамин ВАҲОБЖОНОВ, 
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси, катта лейтенант