Жентльмен эр


ПАРАШЮТ

    Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. Иттифоқо, ҳарбий машқлар самолётда парашютдан сакраш экан. Бир аскар парашютдан сакрашга қўрқиб турганмиш. Сардор: "Сакра", - деса, аскар: "Сардор, тушимга ўлган момом кирганди. "Парашютдан сакрасанг, очилмай қолади",  деганди. Шунга қўрқаяпман тушим ўнгидан келиб қолса-я, деб", - дебди баҳона излаб. Сардорнинг жаҳли чиқиб кетибди: - Э, тушингдан ўргилдим. Одам тушга, ирим-сиримга ишонмаслиги керак. Мана, мени парашютимни ол, ўзингникини менга бер. Энди сакра!
     Аскар ноилож парашютдан сакрабди ва ерга яқинлашгач халқани тортибди, парашют очилибди. "Ишқилиб, ерга эсон-омон қўниб олай" деб юрак ҳовучлаб турса, тепадан бир нарса "шуввв" этиб тушаётганмиш. Қараса, сардор: "Ҳе, тушингга кирган момонгни... олдига кетаяпмааааан", -деганча ерга қулабди!

"Башоратчи" хотин

     Ошхонада нимадир тарақлаб, чил-чил синган товушдан эрталаб уйғониб кетган эр хотинидан сўрабди:
- Хотин, нима бўлди?
- Дадаси, мен келажакни кўра олиш қобилиятига эга бўлдим!
- Келажакда нима бўларкан, хўш?
- Янги чойнак сотиб оларканмиз!

Жентльмен эр

     Эр ҳамиша хотини машинадан тушаётганда, машинанинг у тарафдаги эшигини очаркан ва аёлнинг барча дугоналари-ю танишлари унга ҳавас ҳамда ҳасад билан боқишаркан. Аёлнинг эрини ҳақиқий жентельмен деб ҳисоблашаркан. Аммо фақат хотингина аслида машинанинг эшигини очадиган дастак ичидан сингани сабабли, эр эшикни ташқаридан очишга мажбур бўлишини биларкан...

***    

     Хотинжон, мени кечир. Сенга кўп азоб бердим. Мендан рози бўл.
   Хотин:
— Розиман дадаси, розиман!
   Эр:
— Айниқса, бир воқеани сенга айтмасам бўлмайди. Қўшнимиз Ойсанам бор-ку? Ўша билан юрардим — деса,
Хотини:
— Биламан дадаси, биламан! Шунинг учун ҳам сизга заҳар бердим-да — дермиш. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот