Қарға тумшуғида пишлоқ тишлаб, дарахтда ўтирган экан. Бир пайт дарахт тагига айёр тулки келибди-да, қўлидаги газетани вароқлаб ўқий бошлабди:
— Ўрмонимиздаги ҳаёт кундан-кунга яхшиланмоқда. Тез орада ҳар бир дарахт шоҳларида пишлоқлар пишиб туради...
Қарға эса буни эшитиб, тулкининг устидан — "ха-ха-ха", - деб кулган экан, оғзидаги пишлоқ тўппа-тўғри тулкининг қўлига келиб тушибди.
Шунда тулки пишлоқни оғзига солиб, дарахт тепасидаги қарғага:
— Газетадаги хабарлар устидан кулиш яхши эмас, - деган экан.
Тиқилинч автобусда бир киши ўкириб йўталса, ёнида турган аёл жаҳл билан:⠀
— Ишқилиб каронавирусмасмисиз?! Ниқоб ҳам тақиб олмабсиз! - деса, ҳалиги одам:⠀
— Йўқ. Менда туберкулёзнинг очиқ шакли, - дебди.⠀
— Ҳа, ундай бўлса майли-ку ... - деган экан ҳалиги аёл.
***
Хотин эрдан аразлаб онасиникига кетиб қолди. Лекин кўп ўтмай қайтиб келиб эрига: ⠀— Мени кечиринг, - деб ёлвора бошлади.⠀
Эрнинг фиғони фалакка чиқди:⠀
— Кетиб қолганингни кечиришим мумкин, аммо қайтиб келганингни у дунё, бу дунё кечирмайман!
***
5 ёшли болача дадасига дебди:⠀
— Дада пул нима?⠀
Дадаси:⠀
— Пул бу коньяк, чиройли аёллар, машина, хуллас ўғлим маишат, - дебди.⠀
Шунда ўғли:⠀
— Дада агар пулингиз бўлмаса-чи? - деса, дадаси ўғлига:⠀
— Эҳ ўғлим... Агар пулинг бўлмаса оддий кўк чой, автобус ва онанг-да, - дермиш.
Гулнисо САИДОВА тайёрлади.