Сарвиноз Mамановага табрик
“Истеъдод” газетасининг бош муҳаррири, Самарқанд мусиқали драма театрининг адабий бўлим мудири – Сарвиноз Mамановани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! Сарвинозга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!
Маълумот: Сарвиноз Баҳром қизи Mаманова 1997 йилнинг 9-август куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган.
Маълумоти – олий. 2025 йилда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг «Босма ОАВ журналистикаси» бўлимини тугатган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.
Театрда ишлаш билан бирга адабиётнинг наср, драматургия ва бадиий публицистика йўналишларида ижод қилади. Мақолаларида Ватанга бўлган садоқат, ёшларнинг фахр туйғулари ва муаммолари акс этади.
Ғаллаорол туманидаги 52-умумтаълим мактабидаги “Сада” санъат-адабиёт тўгараги раҳбари. Ҳозирги кунда “Истеъдод” республика газетасининг бош муҳаррири, шунингдек Самарқанд мусиқали драма театрида адабий бўлим мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.
2014 йил Жиззах “Сангзор” нашриёти томонидан “Ўқилмаган мактублар” номли илк ҳикоялар тўплами нашр этилган.
2018 йилда ёш ижодкорларнинг анъанавий бўлиб ўтадиган “Зомин” семинарида наср йўналишида иштирок этиб, Ёзувчилар уюшмасининг сертификати билан тақдирланган.
2018 йилда ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик танловининг вилоят босқичидаги муваффақиятли иштироки учун рағбатлантирувчи Диплом билан тақдирланган.
2018 йилда «27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши томонидан ОАВ да ёритишда кўрсатган жонбозлиги учун партиянинг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
2019 йилда Ёш ижодкорлар Кенгашининг “Ўзбекистон баҳори” Хива-2019 фестивалида иштирок этиб, Ёш ижодкорлар Кенгашининг сертификати билан тақдирланган.
2019 йилда ёш ижодкорларнинг анъанавий бўлиб ўтадиган “Зомин” семинарида “Бадиий публицистика” йўналиши бўйича иштирок этиб, Ёзувчилар уюшмасининг сертификати билан тақдирланган.
2020 йилда бўлиб ўтган “Ёш китобхон” кўрик танловида фаол иштирок этиб, вилоятнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
2021 йилда Ёш ижодкорлар Кенгаши томонидан бўлиб ўтган “Дуэль” ёш ижодкорлар танловида иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.
2021 йилда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг амалга ошираётган ишларининг Оммавий ахборот воситаларида ёритилишида қўшган ҳиссаси учун Жиззах вилоят Кенгаши томонидан фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
2021 йилда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси томонидан чоп этилган “Умид ёғдуси” публицистик мақолалар тўпламидан ижодий ишлари ўрин олган.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг гранти асосида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг “Етук маънавиятли ва юксак маданиятли ёшлар Ватан тараққиёти пойдевори” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган “Ёш журналистлар” мактаби томонидан ўтказилган “Энг яхши журналист” танловида қатнашиб, “Энг яхши интернет журналистик материали” номинацияси ғолиби бўлиб, I-даражали диплом билан тақдирланган.
2022 йилда Жиззах вилояти Маънавият ва бошқармаси томонидан ўтказилган “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” кўрик танловининг Адабиёт йўналишида вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритган.
2023 йили “Йилнинг энг фаол журналисти – 2022” танловининг вилоят босқичида “Энг яхши ёш журналист” номинацияси бўйича ғолиб бўлган.
“Ўзбекистон 24”, Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр” кўрсатувида, “Ёшлар”, “Менинг юртим” телеканаллари томонидан фаолиятига оид ютуқлари ёритиб келинмоқда.
Ижодий ишлари “Шарқ юлдузи”, “Театр”, “Гулхан”, “Ижод чашмаси” журналларида, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Тонг юлдузи”, “Хабар”, “Оила ва жамият”, “Оила давраси”, “Ёшлар овози”, “Гулчеҳралар”, “Бекажон”, “Жиззах овози”, “Жиззах ҳақиқати”, “Ишонч”, “Ўзбекистон овози”, “Ғаллаорол овози”, “Самарқанд”, “Зарафшон”, “Жиззах овози”, “Постда”, “Джизакская правда”, “Арнасой тонги” каби республика ва вилоят газеталарида чоп этиб келинмоқда.
Сарвиноз театрнинг истеъдодли ва умидли ёш ижодкорларидан саналади.