Бахтиёр Раҳимовга табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Самарқанд вилоят мусиқали драма театри етакчи драма саҳна устаси Бахтиёр Раҳимовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! Бахтиёр Раҳимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!
Маълумот: Бахтиёр Мелибаевич Рахимов 1957 йилнинг 17 июль куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган.
Маълумоти олий. 1979 йил Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг «Драма ва кино актёри» факультетини тамомлаган.
“Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.
У 50 йилга яқин давр мобайнида театр саҳнасида фаолият юритиб келмоқда.
2000 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган.
2023 йил «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланган.
1979 йилдан эътиборан театрда фаолият юритиб келмоқда. Истеъдодли театр ва кино актёри.
Ўзининг самарали меҳнат фаолияти давомида қатор саҳна асарларида турли ролларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда. Жумладан: “Буюк Темур”да Султон Боязид, “Сиртмоқ”да полковник, “Оққуш”да Олимжон Тўраев, “Бир ўлиб кўрай-чи”да Султон Мавлонович, “Муқаддас аёл”да Артур, “Огоҳ бўлинг, одамлар!”да терговчи, “Садоқат”да Карим Носиров, “Нодирабегим”да Мадалихон, “Самарқанднома”да Амир Ҳусайн, “Беҳбудий”да Жадидлар йўлбошчиси ва “Имом Бухорий”да Имом Бухорий, “Ака-укалар”да Ҳобил, “Разолат қурбонлари”да Салоҳиддин, “Мирзо Улуғбек”да Мирзо Улуғбек, “Машраб”да Маҳмудхон, “Эдип”да Креонт, “Қирол Лир”да Граф Кент, “Танҳо юлдуз”да Мурод, “Бибихоним”да Самарқанд шаҳар ҳокими Арғуншоҳ, давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган “Имон”да бош роль – Йўлдош Комилов, “Кўчки”да Ота, “Кузнинг биринчи куни”да профессор Тўлаганов, “Бўёқчи”да Холид сингари роллари билан мухлислар эътиборини қозониб келмоқда.
Бахтиёр Раҳимов сўнгги йилларда театрдаги фаолиятидан ташқари кино санъатида ҳам ижод қилиб келмоқда.
Хусусан, “Ўзтелефильм” ижодкорлари томонидан суратга олинган “Абу Мансур Мотурудий” фильмида Мотурудий, режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Сотқин” бадиий фильмида шаҳар прокурори, Зулфиқор Мусоқовнинг “Хазонрезги” фильмидаги бош роль Қурбон ролини ижро этиб, томошабинлар эътиборини қозонди.
Бахтиёр Рахимов тажрибали устоз ва театрнинг олий тоифали драма актёри сифатида ёш актёрларга санъат сирларини ўргатиб келмоқда.
У 2018 йил “Кўчки” спектаклдаги роли билан Туркия давлатининг Конья шаҳрида бўлиб ўтган “Минг нафас бир овоз” XI-Халқаро театрлар фестивалида ва Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Самғау” VI-Халқаро театрлар фестивалида иштирок этиб келди. Фестиваль доирасида ташкил этилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб, «Сертификат» ва «Фахрий ёрлиқ»ларга эга бўлган.