Вазира Мирзаевага табрик
Жиззах вилоят мусиқали драма театрининг олий тоифали драма артисти, актриса – Вазира Мирзаевани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Вазирага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига улкан зафарлар тилаймиз!
Маълумот: Вазира Абдунабиевна Мирзаева 1982 йилнинг 16 Февраль куни Жиззах вилоятидаги Ғаллаорол туманида туғилган.
Маълумоти: олий. 2014 йилда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтини «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши бўйича тамомлаган.
Вазира иш фаолиятини 2014 йил –Жиззах вилоят мусиқали драма театрида вокалист артист вазифасидан бошлаган.
2020 йилдан эътиборан мазкур театрда олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Вазира Мирзаева театрда турли ролларни ижро этган. Жумладан: Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат” асарида Гулимхон, Мирмуҳсиннинг “Темур Малик” асарида Бинафшабека, Шукруллонинг “Тўйдан кейин томоша” асарида Адолат, Чингиз Айтматовнинг “Чингизхоннинг оқ булути” асарида Дўғуланг, Габриэль Гарсиа Маркеснинг “Ошкора қотиллик” асарида хизматкор аёл, хола, Султон Раевнинг “Тож” асарида актриса, Туроб Тўланинг “Нодирабегим” асарида Нодирабегим, Н. Гоголнинг “Ревизор” асарида Анна Адриевна, Шароф Бошбековнинг “Зўрдан зўр чиқса” асарида холавачча, Тунжар Жўжан ўғлининг “Бўёқчи” асарида Нуртен, Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” асарида хур қиз, Усмон Азимнинг “Азиз одамим” асарида Ойниса, Б. Дарвешовнинг “Тошкентга саёҳат” асарида аёл, Сардор Ҳамроевнинг “Баҳодир” асарида террорчи аёл, Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” асарида пари каби образлари орқали томошабинлар эътибори, олқиши ва меҳрига сазовор бўлиб келаётган истеъдодли актрисалардан биридир.