МИЛЛАТ ШАЪНИ


"МИЛЛАТ ШАЪНИ": ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТ ВА ИНСОН ҚАДРИ ТАРАННУМИ

   Ўзбек Миллий академик драма театрида Жиззах вилоятт мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган "Миллат шаъни" тарихий драмасининг премьераси намойиш этилди.
   Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан саҳнага олиб чиқилган асар таниқли журналист, драматург ва серқирра ижодкор, "Адолат" газетаси Бош муҳаррири, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари – Ислом Ҳамроев қаламига мансуб.
   Спектакль прокуратура фахрийси – Саъдулла Хўжаевич Пўлатхўжаевнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Унда ноҳақ қатағонга учраб, мустақиллик йилларида оқланган ҳуқуқшуноснинг қисматини акс эттириш орқали тарихий ҳақиқат, адолат ва инсон қадри масалалари ёритилади.
    "Инсон қадри учун" эзгу ғояси асосида яратилган мазкур саҳна асари инсонпарварлик тамойиллари, қонун устуворлиги ва адолатни қарор топтириш каби муҳим қадриятларни тараннум этади. Зеро, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш, ҳақиқатни қарор топтириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш ҳуқуқий демократик жамиятнинг энг муҳим мезонларидандир.

Ижодий гуруҳ:
Асар муаллифи – Ислом Ҳамроев.
Саҳналаштирувчи режиссёр, Жиззах вилоят мусиқали драма театри бош режиссёри – Шоҳруҳ Йўлдошев.
Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби – Бахтиёр Тўраев.

Ролларда:
Саъдулла Пўлатхўжаев, олий суд раиси: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Меҳриддин Раҳматов;
Ёшлиги – Ҳамроз Маҳмудов;
Владимир Григорьевич Ломоносов, Ўзбекистон Республикаси марказий қўмитасининг иккинчи котиби: Бахтиёр Холматов;
Николай Семёнович, бош прокурор: Мустанов Сарвар;
Юрий Георгиевич Дёмин, прокуратура генерали: Санжар Мустапов;
Ёдгора Насриддинова, Ўзбекистон ССР олий кенгаши президиумининг раиси: Вазира Мирзаева;
Саъдулланинг онаси: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Жамила Деҳқонова.
Хадича Сулаймонова, Олий суд раиси: Наргиза Мирзаева ва бошқалар.
©Музаффар Муҳаммадназар фотолари.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот