Рашид Маликовга табрик


   Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, кўплаб халқаро кинофестиваллар ғолиби, таниқли режиссёр, актёр ва сценарист - Рашид Маликовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Рашид Маликовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!!!

   Маълумот: Рашид Маликов 1958 йилнинг 3 Июль куни Москвада туғилган.
   1980 йилда Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган, 1986 йили (ВГИК) Бутунжаҳон Россия киноматография институтини тугатиб, “Ўзбектелефильм” киностудиясида иш бошлаган. 

Фильмографияси: 
Актёр сифатида - "Чинор остидаги дуэль"да Нортой (1979),  "Ой остидаги тулпорлар"да Ўктам (1979), "Афсонадаги қиз"да Абдуваҳоб (1980), "Келинлар қўзғолони",  "Суюнчи" в.б.

Режиссёр сифатида - "Клиника" (1987), "Ғаройиб ҳодиса" (1989),  "Пиёда" (1997),  "Сабо" (2009), "Аёллар куни" (2013), "Тоға" (2014), "Гувоҳлар" (сериал, 2016), "Сабот" (2017) в.б.

Сценарист сифатида - “Тоға” (2014),  "Сабо" (2009), Клиника (1987) в. б.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот