Гуландом Тоғаеванинг монографияси нашрдан чиқди
“Шуҳрат“ медали соҳибаси, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира - Гуландом Тоғаеванинг "Тасаввуф адабиётининг ўзбек матбуотида ёритилиш масалалари" номли монографияси нашрдан чиқди. Китоб шоиранинг кўп йиллик илмий меҳнатлари самараси бўлиб, уни Устозлари - Нажмиддин Комилов, Иброҳим Ҳаққулов, Сайди Умировнинг порлоқ хотирасига бағишлаган.
Ушбу муносабат билан шоирамизни муборакбод этиб, кўплаб китоблари чиқишини тилаб қоламиз!