Ҳусан Эрматовга табрик


   "Ишонч" ва "Доверие" газеталарининг Бош муҳаррири, "Шуҳрат" медали, "Дўстлик" ордени, "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" кўкрак нишони соҳиби, "Олтин қалам" танлови совриндори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими раҳбари, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг фахрий профессори, сенатор – Ҳусан Эрматовни таваллуд топган куни билан самимий табриклаймиз! 
   Ҳусан Эрматовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаган ҳолда газеталари адади янада ортиб, обуначилари кўпайишини, газета саҳифалари ранг-баранг ва қизиқарли, долзарб мавзуларни ёритишда давом этишини тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
 
   Маълумот: Ҳусан Эрматов 1969 йилнинг 12 Декабрь куни Жиззах вилоятидаги Бахмал туман Ўрай қишлоғида таваллуд топган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида таҳсил олган. Шу кунга қадар “Ўзбекистон овози” газетаси, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати раҳбари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.2018 йилдан “Ishonch” ва “Ishonch-доверие” газеталари бош муҳаррири, айни пайтда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси вазифасида ҳам фаолият олиб бормоқда.
    Ҳусан Эрматов 2000 йилда “Шуҳрат” медали, 2020 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. 
   “Миллат байроғи” (эсселар) ва “Нобель мукофоти совриндорлари” китоблари нашр қилинган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот