Шаҳризода Санақуловага табрик
Журналист, таржимон, ёш ижодкор — Шаҳризода Санақуловани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Шаҳризодага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз! Бувиси ва онаси, таниқли журналистлар — Сайёра Зоирова ҳамда Нилуфар Жабборова сингари қалами ўткир, истеъдодли ижодкор бўлишига тилакдошмиз!
Камоли эҳтиром ила — Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Шаҳризода Санақулова 2003 йилнинг 18 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган.
2024 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида ўқиш билан биргаликда 2020—2022 йиллар мобайнида "Гулхан" журналида катта мухбир вазифасида фаолият юритган.
Ҳозирги кунда "Ўзбекистон 24" телерадиоканалида муҳаррир вазифасида фаолият кўрсатмоқда.
Шаҳризода шу кунга қадар Николай Носов, Константин Паустовский, Валентина Осеева, Михайил Зошченко каби бир қатор чет эл ёзувчиларининг одоб-ахлоқ, тарбия ва ибратга чорловчи бир нечта ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг 40 дан ортиқ таржима ҳикоялари матбуотда эълон қилинган.
Шунингдек, унинг бир қатор информацион эшиттириш ва лавҳалари радио ҳамда телевидениеда эфир юзини кўрмоқда.