Бекзод Ҳамроевга табрик


    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли кино актёри - Бекзод Ҳамроевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
     Бекзод Ҳамроевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

    Маълумот учун, Бекзод Жавлонович Ҳамроев 1960 йилнинг 19 Августь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йил Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. 1982 йилдан буён "Ўзбекфильм" киностудияси соҳасида фаолият юритиб келмоқда. 2012 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. Ижодий фаолияти давомида 50 дан ортиқ фильмларда турли ролларни ижро этиб келган. Жумладан: ”Аччиқ данак”, “Олмос камар”, "Абу Райҳон Беруний", "Ажойиб хаёлпараст", "Ўртоқ Бойкенжаев", "Катта ойи", “Номус”, "Ойдиной", “Динозавр қолдирган из”, "Тинчлик ортида",  "Сабот", “Мактаб – ҳаётим” шулар жумласидандир..










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот