Фотима Режаметовага табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик" ордени соҳибаси, кино ва театр актрисаси - Фотима Режаметовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Фотима Режаметовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
Маълумот: Фотима Тўғонбоевна Режаметова - 1970 йилнинг 27 Июль куни Тошкент шаҳрида санъаткорлар - Тўғон Режаметов ва Ширин Азизова хонадонида дунёга келган.
1991 йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган ва иш фаолиятини 1991 йилдан Ўзбекистон Давлат ёшлар театрида бошлаган.
Фотима Режаметова “Кўзларим йўлингда”, “Кичкина табиб”, “Бомба”, “Номус”, “Сени излаб”, “Қовун”, “Суғдиёна”, “Буюк Турон”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Ада эмас, дада”, “Шабнам”, “Керагимсан”, “Қўрғошин”, “Онагинам орзуси”, “Сеҳрли қалпоқча” ва бошқа кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган.