Бурҳон Шароповга табрик


     Ўзбекистон Киноарбоблар уюшмаси аъзоси, актёр, режиссёр ва телебошловчи - Бурҳон Шароповни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
    Бурҳон Шароповга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Бурҳон Шаропов 1986 йилда "Иқбол" кўрсатувида иштирок этган ва ўша йилда бошлаб Ўзбекистон телевидениесида "Тенгдошлар" кўрсатуви бошловчиси, 1987-88 йиллар "Диалог" Октябрь Мўминов муаллифлигидаги ва "Учинчи студия" кўрсатувида иштирок этиб, 1988-89 йиллар ўзи муаллиф ва бошловчи сифатида "Шаҳризоданинг саволлари" конкурс кўрсатуви режиссёри ва бошловчиси сифатида кўрсатувларни ташкиллаштирган. 1986 - 1990 йилгача Ўзбекистон радиосида "Аланга" болалар ва ўсмирлар учун эшиттиришлар бошловчиси,  1990 йилдан Ўзбекистон телевидениесида ходим, режиссёр, 1991 йилдан ўша машҳур "Салом, ёшлар!" кўрсатувини бошловчиси, муаллифи ва режиссёри сифатида фаолиятини бошлаган. Кўп йиллар мобайнида телевидениеда хизмат қилиш баробарида ўзининг кўплаб телекўрсатувларини режиссёр ва бошловчи тарзида намоён қила олган.
     "7 дан 70 гача", "Ассалом, Ўзбекистон" тонгги дам олиш кўрсатувида бошловчи ва режиссёр,, таниқли журналист Ойбек Алиев билан ҳамкорликдаги «Тонгги парвоз» бошловчи вазифаларида фаолият юритган. 2002 йилдан "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси билан ҳамкорликда кўпгина концерт дастурларини тайёрлаган ва олиб борган ва ўзи иштирокида катта концертларни ташкиллаштирган.
    1997 йилдан "Гранд" радиоси бошловчиси, шунингдек, "Наврўз", "Ёшлар" радиоларида ҳам бошловчилик вазифасида фаолият юритган.
    Бурҳон Шаропов, шунингдек бир талай фильмларнинг режиссёри ҳамдир. Жумладан, 2005 йил "Жоним сени... ёхуд эгизаклар", 2006 йил "Севги, бу - ҳаёт", 2007 йил "Ниқоб" комедияси, 2008 йил "Танго ёхуд адашган совчилар" фильмини суратга олган. 2009-2010 йиллар Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигидаги "Сиви ёхуд тақдир ўйинлари" фильмларига режиссёрлик қилиб, тасвирга туширган. 2013 йил "Муғомбир куёвлар", 2015 йил "Фирибгар ошиқ" фильмларини суратга олган.
     Ижодкор Бурҳон Шаропов қарийб 40 йилдан зиёд вақт мобайнида  ўз халқига беминнат хизмат қилиб келмоқда!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот