Ҳамида Маҳмудовага табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ўзбекистон давлат Cанъат ва маданият институтининг "Актёрлик маҳорати ва режиссура" фани ўқитувчиси, педагог, профессор – Ҳамида Маҳмудовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Ҳамида Маҳмудовага соғлик, узоқ умр ва энг эзгу истакларимизни тилаймиз!
Маълумот: Ҳамида Маҳмудова Марғилон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат Театр ва рассомлик институтини тамомлаган. Ўш ва Самарқанддаги вилоят театрларида актриса бўлиб ишлаган.