Муҳаббат Абдуллаевага табрик


  Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актрисаси - Муҳаббат Абдуллаевани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
  Муҳаббат Абдуллаевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Муҳаббат Ҳожиалимовна Абдуллаева 1949 йилнинг 9 Май куни зиёлилар оиласида туғилган. 
  Глиэр номли мусиқа мактабини битиргач, Тошкент театр ва рассомлик олийгоҳининг "Драма ва кино бўлимига ўқишга кирган. Олийгоҳни тугатиб, ўша пайтдаги "Ҳамза" (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри) номли театр труппасига актриса бўлиб ишга қабул килинган. У ерда тўрт йил давомида бир қанча спектаклларда қатнашган. 
   Ўзбекистон давлат драма театрида 1974 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг театр саҳнасида ижро этган образлари талайгина: “Парвона” да Юлдуз, “Баланд дорга осилма” спектаклида Дилафрўз, “Отилмаган ўқ”да Ўктамхон, “Телба” да Зуҳра, “Ой тутилган тунда” да Забаржад, “Ташвишланманг онажон”да Дадуна, “Биринчи бўса”да Чарос, “Нон, қон, инсон”да Фотима, “Трибунал”да Надя, “Оқар сувлар”да Гулчеҳра, “Беш кунлик куёв”да Ўлмасхон, “Кўзингни каттароқ оч” да Меҳри, “Сендан угина, мендан бу гина” да Адолат, “Отасининг қизи”да профессор, “Чандиқлар”да терговчи, “Капалаклар ўйини”да она, “Ишқ қурбонлари”да она, “Ҳур қизлар” да Рита Осяника, “Қайтар дунё”да Фарида, “Тинмасин соз”да Гулжаҳон, “Бернарда Альби уйи” да Бернарда, “Ғаройиб оқшом” Ниҳол, “Медея” да Медея, “Майсаранинг иши”да Ойхон, “Бир эшак ҳангомаси”да Мастона, “Зада бўлган пайғамбар”да она, “Малика” да онабош, “Аёл”да она, “Мувозанат”да Бернара, “Атиргуллар қисмати”да Шаҳодат опа, каби турфа роллари у яратган бадиий етук образлардан ҳисобланади. 
   М. Абдуллаеванинг булар қатори кино санъатида ҳам ижро этган роллари талайгина: “Шиддат билан”да хотин, “Келгинди келин”да қайнона, “Девона фаришта”да она, “Қадамлар”да Гуля хоним, “Висол”да она, “Кўз ёшим”да шифокор ва бундан ташқари “Туташ тақдирлар”, “Аёл зоти”, “Тақдир йўллари” каби миллий сериалларда, “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи” кўрсатувларидаги образлари ва яна шу билан бирга элликдан ортиқ роллари орқали кино санъати ривожига ўзнинг муносиб ҳиссасини кўшиб келмоқда.
  2019 йили Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтиришдаги қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон давлат драма театрининг олий тоифали актрисаси - Муҳаббат Ходжиалимовна Абдуллаева  “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот