Дилафрўз Жабборова


    Ўзбекистон халқ артисти, раққоса - Дилафрўз Жабборова 1950 йилнинг 5 Июль куни Тошкентда таваллуд топган.
   1967 йил раққоса Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг халқ рақслари бўлимини, 1983 йил эса Тошкент давлат маданият институтини хореография бўлимини тугатган. 
    1976-1978 йиллар “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида, 1978-1982 йилларда Навоий театрида, 1982-1986 йиллар “Ўзбекконцерт” бирлашмасида, 1986-йилдан М. Қориёқубов номидаги Ўзбек давлат филармония гастроль-концерт бирлашмасида яккахон раққоса бўлиб фаолият олиб борган. 1990-2001 йиллар “Шодлик” (1996 йилдан “Ўзбекистон”) ашула ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари бўлган. Ижросидаги рақслар шўхчанлиги, жўшқин характерларга бой ва ифодавийлиги, аёл қалбидаги ишқ, дарду алам, қувончларни нозик ишваларда ифода этувчи чиройли xироми билан ажралиб туради. 
   Энг яхши рақслари: “Дил куйласин”, “Гулрух”, “Дарёи азим”, “Сурнай лазгиси”, “Ноз этар”, “Ўсма қўйибди қошига”, “Раққоса”, “Танавор”, “Ўйнасангиз”, “Муножат” ва бошқалар. “Кармен” (Ж. Бизе) операсида Фарандоу партиясини ижро этган. Репертуаридан ҳинд, чили, уйғур, рус, эрон, турк, афғон, лўли ва бошқа xалқлар рақслари ўрин олган. АҚШ, Австралия, Белгия, Вьетнам, Германия, Сурия, Ғарбий Берлин ва бошқа мамлакатларда гастрольда бўлган. 1984 йил Дилафрўз ижодига бағишланган “Дилафрўз Жабборова рақсга тушади” телефильми суратга олинган. 
   Раққоса 1984 йил Ўзбекистон xалқ артисти унвонига сазовор бўлган.

Р. Готов олган фотосуратлар.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот