Муаззам Иброҳимовага табрик!


  Болалар шифокори, психолог, публицист ва ёзувчи – Муаззам Иброҳимовани туғилган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз! 

 Муаззам Иброҳимовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!
     Ўз касбига содиқ ва ҳалол шифокорлар жудаям кам! Ҳақ сўзни очиқча ёзишга журъат қила оладиган қаламкашлар эса ундан-да саноқли! Муаззам ҳар икки соҳада илғор эканлиги билан фахрланамиз!!!
   Муаззамга дунёдаги жамики энг юксак эзгу истакларимизни тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Маълумот: Муаззам Иброҳимова Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент Педиатрия Институти ва Низомий номидаги Педагогика Университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича болалар шифокори ва психолог. 
   Кўп йиллардан бери қалам тебратиб, ижод қилиб келади. «Бешикдаги бек болам», «Янги Зилопиядаги саргузаштлар», « Икки дўст», "Сумалакхўр самолёт" ва бошқа бир қанча китоблари нашр этилган.
     Туркиянинг Адана шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Чукурова шеър ва мусиқа фестивали томонидан Муаззам Иброҳимова мукофотланган.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот