Юнусжон Асқаровга табрик

Ўзбекистон давлат Драма театрининг актёри ва дубляж режиссёри – Юнусжон Асқаровни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
Юнус Асқаровга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз.
Маълумот: Юнусжон Баҳромович Асқаров Ўзбекистон давлат Драма театрида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Жумладан: “Отасининг қизи”да Эркин, “Минг йиллик ҳангома”да синовчи ичувчи, “Нўхат устидаги малика”да қирол, "Етакчи"да Боймирзаев, "Жинлар базми"да ҳофиз, "Чодир хаёл"да миршаб ва яна бошқа ўнлаб образларни ижро этган.
Яна "Ватан учун", "Дадаси ва ойиси", "Қадрдон қўшнилар", "Денгиз", "Нажоткорлар", "Бир ками тўлмаган дунё", "Жайрона" сериалларининг дубляж режиссёри.