Меҳриноз Аббосовага табрик


   Республика ёш ижодкорлар кенгаши раҳбари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, "Шуҳрат" медали соҳибаси. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси - Меҳриноз Аббосовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз. 
    Меҳринозга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз.

    Маълумот: Меҳриноз Аббосова - 1995 йил Наманган вилоятидаги Чортоқ туманида туғилган. "Мен ёшликман", "Юлдузранг қўшиқлар" шеърий тўпламларининг муаллифи.
- 16 ёшида “Биринчи китобим” лойиҳасида “Мен ёшликман” шеърлар тўплами 20 минг нусхада чоп этилган;
- 17 ёшида Адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган;
- 19 ёшида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси бўлган;
- 22 ёшда Президент таклифи билан янги ташкил этилган Республика ёш ижодкорлар кенгашининг раиси лавозимига тайинланган ҳамда 2017 йилнинг ўзида “Шуҳрат” медали билан мукофотланган;
- 23 ёшда Магистратурага ўқишга кирган. Шу йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган;
- 27 ёшда ўз ихтиёри билан эгаллаб турган лавозимидан кетган ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги директорининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.
  2022 йил 30 июнда Президент Шавкат Мирзиёев шахсан Меҳриноз Аббосова исмини таъкидлаб, WikiStipendiya марафони натижаларини эътироф этган.
    Меҳриноз Аббосова Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби, ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев билан оила қурган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот