Ёдгора Саиджоновна Зиямуҳамедовага табрик

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси, Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрининг олий тоифали артисти – Ёдгора Зиямуҳамедовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Ёдгора Зиямуҳамедовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!!!
Маълумот: Ёдгора Саиджоновна Зиямуҳамедова 1952 йилнинг 23 апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Болаликдан санъат соҳасига меҳр қўйган. 1970 йили Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. 1974 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юрита бошлаган.
Ижоди давомида “Одобнома”да – келин, “Қизил қалпоқча”да – қизалоқ, “Вафодор”да – Лёша, “Қасоскор Руф”да – Давид, “Олов қалблар”да – Мидхат, “Ўз уйингдасан”да – Витя, “Балли улоқча”да – улоқча, “Фарзандим жигарбандим”да – Санобар, “Коинот қарочилари”да – Сайёра, “Сенинг тақдиринг”да – Назира, “Яраш-яраш”да – Покиза, “Бургут”да – Гулнур, “Витка Магилан”да – Нинка, “Наврўз ва бойчечак”да – мушук, “Виждон қўшиғи”да – қуён, “Кел, дўст бўлайлик”да – Маша, “Ёввойи мушук”да – муаллиф, “Оқ бўри”да – кенжа қиз, “Қорақум фожиаси”да – қиз, “Москвалик хола”да – Бобрик, “Карлсон”да – болакай, “Оқ кема”да – Нурғози, “Шолғом”да – Маша, “Гавана ўғлонлари”да – газетачи, “Ажойиб уруғ”да – Орзигул, “Олтин жўжа”да – Жўжа, “Зумрад ва Қиммат”да – Қиммат, “Заҳарли томчилар”да – ўқитувчи, “Шум бола”да – сингил, “Виждон тарозиси”да – қуён, “Дарбадар ғариб”да – она, “Зумраша”да – кампир, “Ўрмон машмашаси”да – Товуқ, “Шелкунчик”да – кўрсичқон, “Титроқ дум”да – қуён, “Ўрмон фестивали”да – сичқоной, “Топсанг ҳай-ҳай”да – қуён, “Чиранчоқ қуёнча”да – онаси, “Абдулла Набиев”да – Маъсума, “Ўз ёрингда айрилма”да – Нина, “Сен нима учун яшайсан?”да – малика, “Раҳмат, капитан”да – ўқувчи, қиз, “Эски шаҳар гаврошлари”да – она, “Али – Вали”да – Ойпопук, Юлдуз, “Қизил қалпоқча”да – буви, “Биринчи муаллим”да – Олтиной, “Жадидлар. Сўнгги кунлар”да – Фитратнинг онаси каби спектаклларда ўзига хос ролларни ижро этган.
Шунингдек, болаларга бағишланган турли кўрсатувларда, “Иқрор”, “Тақдирлар”, “Буни ҳаёт дейдилар”, “Оталар сўзи” каби теленовеллалар ва сериалларда турфа қаҳрамонлар ролини ижро этиб келмоқда.