Раъно Зокировага табрик
Ўзбекистонда ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист, латофатли ва юксак истеъдодли актриса - Раъно Зокировани таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!
Раъно Зокировага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!!!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Раъно Ботировна Зокирова - 7 Август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Театр ва кино актрисаси. 1984 йилдан "Ўзбекфильм" киностудиясида суратга тушишни бошлаган. 1988 йил Хореография билим юртини тамомлаган. 1999 йил Тошкент Давлат санъат институтининг режиссёрлик факультетида таҳсил олган.
1988-95 йиллар "Шодлик" рақс ансамблида ишлаган. 1995 йилдан Аброр Ҳидоятов номидаги театрда фаолият юритган. 1995 йил Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист, 1998 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари билан тақдирланган.
Раъно Зокирова раққосалик билан бир қаторда бир қанча фильмларда суратга тушган ва бугунги кунга қадар турли фильм ва сериалларда ўзига хос ролларни ижро этиб келмоқда. Жумладан: "Масхарабоз", "Водиллик келин", "Шерали ва Ойбарчин, ""Бекатдаги одам", "Эркатой", "Номус", "Хўжа Насриддин: ўйин бошланди", "Фотима ва Зуҳра", "Сабр", "Осмондаги болалар - 2", "Алпомиш", "Олов қаъридаги фаришта", "Армон" фильмлари ва "Бир кам дунё", "Шайтанат", "Қисмат битиги", "Ўгай она" каби сериалларда бир-бирига ўхшамаган қиёфаларни маҳорат билан ўйнаган. Айни вақтда журналист - Холида Қамбарова муаллифлик қилаётган "Мени кечир" кўрсатувида ҳам бошловчилик қилиб келмоқда.