Галина Мельникова 1936 йилнинг 23 Декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон халқ артисти, Олий тоифали сухандон. “Ахборот” дастурини, байрам концертларини, репортажлар, ҳукумат концертларини олиб борган. Шунингдек, “Радио Терра” сухандони. “Дўстлик” ордени, РФнинг “А.С. Пушкин” медали билан тақдирланган, “Олтин қалам” миллий мукофотига лойиқ топилган.
Галина Мельникова телевидениеда 1956 йилдан буён фаолият юритиб келади. Кўп йиллар мобайнида “Ахборот” информацион дастурини, шунингдек, байрам тадбирларини олиб борган.
Галина Мельникова 1975 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1996 йилда “Дўстлик” ордени, 2014 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени, 2017 йилда Россиянинг “Дружба” ордени, “А.С.Пушкин” медали, 2019 йилда “Меҳнат фахрийси” I даражали кўкрак нишони билан тақдирланган. 2016 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини олган.