Ҳожиакбар Ҳамидовга табрик!
Ҳам олим, ҳам санъаткор, тарих фанлари доктори, профессор - Ҳожиакбар Ҳамидовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Олим ва устоз санъаткоримизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Ҳожиакбар Ҳамидов 1949 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрининг Дўмбиробод маҳалласида дунёга келган. 1967 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг тарих факультетига кечки бўлимга ўқишга кириб, 1970 йилда уни муваффақиятли тугатган. Иш фаолиятини дастлаб катта лаборант, кейин тадқиқотчи бўлиб давом эттирган. Кундузги аспирантурада таҳсил олган. 1985 йилда эса санъатга оид “Ўзбекистонда бадиий ҳаваскорлик санъатининг ривожланиши” мавзусида илмий тадқиқот олиб борган. Ўзбекистон халқ ҳофизи – Фахриддин Умаровнинг шогирди. Кўплаб публицистик ва илмий китоб, рисолалар муаллифи.