Гулнора Қосимовага табрик!


    Айни вақтда АҚШда яшаётган актриса - Гулнора Қосимовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

   Гулнорага соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!

   

   Камоли эҳтиром ила - "Бекажон" газетаси ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.


   Қўшимча маълумот: Гулнора билан роппа-роса 10 йил илгари "Бекажон" газетаси муҳаррири - Наргиза Розиқованинг топшириғига кўра газета учун "Қайтар дунё" сериалидаги ва бошқа фильмларда ўйнаган роллари ҳақида суҳбатлашгандик. Актрисанинг Америка қўшма штатларидаги ҳаёти қандай кечмоқда? У нима учун хорижга кетди? Шу каби саволлар билан актрисамизга мурожаат қилиб, ундан яна "Бекажон" газетаси учун интервью олдик.