Шарифа Салимовага табрик


 Журналист - Шарифа Салимовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
  Шарифа Салимовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Шарифа Салимова - 1951 йилнинг 30 Декабрь куни Тошкент вилоятида туғилган.
   "Миллий тикланиш" Демократик партияси аъзоси. Маълумоти олий. 1974 й. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. Мутахассисликлари - журналист ва ҳуқуқшунос.
   1993 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони ва 2018 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
   1974-1987 йиллар Ўзбекистон Телевидение ва радио эшиттиришлар давлат қўмитаси "Ватандош" радиостанциясида катта муҳаррир;
   1989-1990 йй. - "Саодат" журнали муҳаррири;
   1990-1994 йй. - "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасида “Назм ва наср” бўлими мудири; 
  1994-1996 йй. - Республика Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази Тошкент вилояти бўлими масъул котиби;
  1996-1998 йй. - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими масъул котиби;
  1998-1999 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича етакчи консультанти;
   1999-2000 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ташкилий-кадрлар сиёсати масалалари бўйича етакчи консультанти;
  2000-2005 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Оила ва аёллар муаммолари комиссияси раиси, депутат;
   2005-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси, депутат.
   Китоблари: “Ҳаёт завқи” (1978), “Менинг баҳорим”(1987), "Етти оққуш" (1991), "Хизр булоғи" - достон (1996), "Гиёҳлар билан тиллашган инсон" (1996), "Тонгга қасам" (2001), "Гиёҳлар билан тиллашиб тоғ ошаётган одам" публицистик тўплами (2007), "Олимлик ва одамийлик" (2011), "Ватан суврати" (2011), “Вафонинг иффат йўли” (2016) Кибриё Қаҳҳорова ҳақида тўплам, “Қувноқ Алифбо” туркумида “Ҳайвонот оламига саёҳат” (2016), “Тўмарис” - достон (2016) “Бедор тун томчилари” (2018), “Қушлар алифбоси” нашрга тайёрланаяпти.
  “Юракка санчилган игналар”, “Аёл бўлиш осонми?” “Аёл жиноятга қўл урди”, “Кўнгли яримлар дунёси”, “Ёлғиз аёл: у ким?”, “Илдизларинг қайда изтироб” ва бошқа қатор публицистик мақолаларда ижтимоий ҳаёт муаммоларини кескин кўтарган. Депутатлик фаолияти давомида Марказий Осиё минтақаси учун оғир муаммо бўлган йод танқислиги масаласини қонунлаштириш таклифи билан чиқиб, “Йодланган ош тузи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинишига ўз ҳиссасини қўшган. 
   Юлдуз Усмонова “Қаддингни тик тут, Аёл”, “Ватан”, “Давлатли султоним менинг”, “Қўрқитар”, “Ачом-ачом қиласиз” ва бошқа шеърларини қўшиқ қилиб куйлаган.  
   Шарифа Салимова шеърлари асосида Диёр Маҳкамов ижро этган “Ватан” қўшиғи, Замира Суюнова, Ғуломжон Ёқубов ва бошқалар куйлаган қўшиқлар ҳам ҳозиргача халқимизга манзур. 
  “Хизр булоғи” достони, “Ватан суврати” шеърий тўпламига улуғ устоз Абдулла Орипов сўзбоши ёзган.
  Ёзувчилар уюшмасига аъзоликка улуғ устозлар: Эркин Воҳидов, Ойдин Ҳожиева, Зоҳиджон Обидов тавсиянома берган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот