Карим Баҳриевга табрик
“Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси “Мерос–ньюс” ахборот хизмати раҳбари ва Журналистлар уюшмаси Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ходими - Карим Баҳриевни таваллуд топган куни муносабати билан самимий табриклаймиз!
Карим Баҳриевга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Баҳриев Карим Ҳакимович - 1962 йил 2 январь (паспортдаги маълумотга кўра 15.07.1962 йил) Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган. Маълумоти - Олий. 1985 й. Москва Давлат Университетининг Журналистика факультетини тугатган. 1992 йил, 2006 йил ва 2011 йил “Мустақиллик” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
“Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси “Мерос–ньюс” ахборот хизмати раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида фаолият юритади.
«Сабр косасининг синиқлари», “Томчидил” шеьрий китоблари, «Демократия ва инсон ҳуқуқлари», «Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масьулияти», «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари» номли ўзбек тилидаги илмий-оммабоп китоблари, “ОАВ ва сайловлар” ҳамда “СМИ и выборы” номли ўзбек ва рус тилидаги қўлланма, “Сўз эркинлиги ҳақида сўз” номли ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги сиёсий-ижтимоий китоб, қатор танқидий-таҳлилий мақолалар муаллифи.
Сенека, Платон, Волтер, Монтен, Паскал, Вовенарг, Ларошфуко, Лабрюйернинг фалсафий асарларини, жаҳон халқлари ҳикматларини, Генри Форлнинг "Менинг ҳаётим", Жорж Оруэлнинг"1984"ва"Молҳона" романларини ва Малколм Гладуэлнинг "Даҳолар ва уддабуронлар" асарларини, Чингиз Айтматов, Дино Буццати, Жованни Папини, Коррадо Алваро, Марчелло Вентури ҳикояларини, уйғур шоири Темур Давоматнинг шеърий китобини, озар шоири Ромиз Равшаннинг шеьрлари ва достонини, А.Авторхоновнинг «Кремл салтанати» китобини таржима қилган. Карим Баҳриевнинг таржимасида немис, малай, африкаликлар, австралияликлар, озарбойжон, турк, олмон, юнон, фаранг, араб, инглиз, испан, америка, эрон, япон, вьетнамликлар, корейс, ҳинд, годлланд, даниялик, исландиялик ва бошқа кўплаб мамлакатлар шоирлари ва носирларининг насри, шеърлари ва балладалари чоп этилган ва чоп этилишини кутиб турибди.
КАРИМ БАҲРИЕВ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ 5 ФАКТ
1️⃣ Таниқли журналист Карим Баҳриев 1962 йил Ургутнинг тоғли Ғўс қишлоғида туғилган. Ўша йили қиш қаттиқ келгани учун пастга тушишнинг иложи бўлмаган. Шу сабаб ота-онаси унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олти ойдан кейин 1962 йил 15 июлда олишган.
2️⃣ Карим Баҳриев 1990-1996 йилларда халқ депутати сифатида Ўзбекистон Олий Кенгашида фаолият олиб борган.
3️⃣ Журналист Абдулкарим Баҳриддин тахаллуси билан ҳам ижод қилган. Мақолалари Австрия, Буюк Британия, Германия, АҚШ каби қатор хорижий мамлакатларда чоп этилган.
4️⃣ Моҳир таржимон Карим Баҳриев 2017 йили дунёда энг кўп сотилган Жорж Оруэллнинг "1984" романини ўзбек тилига таржима қилган.
5️⃣ Танқидий мақоласи учун тўйига бирорта ҳам таниш амалдорлар келмайди. Турмуш ўртоғининг қариндошлари ҳатто “Бу тўй эмас, йиғилиш бўлди”, дейишган.