Тил – миллат руҳи


    «Ҳар тилнинг жозибаси, шираси, қадри бор. Дунёда етти мингдан зиёд тил борлигига қарамай, мен учун она тилим баридан муқаддас. 
   Чунки, онамнинг илк сўзини шу тил орқали эшитдим, болаларимга алла айтдим, яқинларимга дилимдаги муҳаббатимни ошкор этдим... Шу тилда ўйлаб, фикрлаб, сўзлаб яшаяпманми, демак уни асраб-авайлашга ҳам масъул ва мажбурман. Бугун она тилимга беписанд қарадимми, эртага жабрини болаларим, келажагим тортади. Шунисидан хавотирдаман...
    Келинг, бу кунни фақат 21 октябр санасида эмас, ҳар куни эслайлик, нишонлайлик. Тил – миллат руҳи. Уни йўқотиш жондан руҳни суғуриб олишга баробар».

     Лола Элтоева – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳибаси, Миллий академик драма театри ва кино актрисаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот