КИМДИР...


Ҳотамтойлик қилди, улашиб эҳсон,
Сийлашди  меҳрда танҳо дейишиб.
Ўзидан орттириб топганда имкон,
Муҳтожни сийлади, жони қайишиб.

Ҳар жойда дуолар, ҳар жойда номи,
Давралар тўриси уники бўлди.
Юксалиб борарди бойлигу шони,
Давлати беҳисоб, омбори тўлди.

“Фалончи ночорга уй қуриб бердим,
Беморни ҳаётга қайтардим, ана!
Фалончи сағирга тўй қилиб бердим,
Ёдимда йўқ бари, айтарман яна…” 

Битта саховати тўртта томонга,
Овоза бўлмаса, қочди  уйқуси.
Тўрт танга берганин ранги сомонга
Не тонгки, ўн одам гувоҳ бўлгуси.

Ҳар қадами миннат, ҳар сўзи ўгит,
Ҳаммадан устун у, ҳаммадан ғолиб.
Билсайди, аламдан бир мажруҳ йигит,
Йиғлайди кулбага беркиниб олиб.

   Муаллиф: Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали Бош муҳаррири, шоира.
    Актриса, режиссёр ва сухандон – Насибахоним ИСМОИЛОВА ижросида ўқилди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот