Борига шукур
Душманим дўстини мен тутмайман дўст, Дўстимнинг душмани менга ҳам душман.
Илондек товланиб ташламайман пўст,
Магар гала бўлиб таланган қушман.
Ёвим-ла дўстлашса мабодо дўстим,
У билан йўлимда энди кетмасман.
Ва дўстимнинг ёви тутқазса пўстин,
Совуқда қолсам ҳам қабул этмасман.
Лоқайдлик сотқинлик ила бўлар печ,
Дардингга бефарқлар баттар ғанимдан.
Тоқат тополмайман сохталикка ҳеч,
Яхшиям топилар огоҳ ғамимдан.
Балки айбим ҳам шу феълдаги қусур,
Балки шундан дарзлар кетади чуқур.
Қилолмасман дўстим кўп дея ғурур,
Лекин оз бўлса ҳам борига шукур!
Бобур БОБОМУРОД
12/6/2022. 19:12.